Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Японияда тиббий ёрдам вертолёти денгизга қулаб тушди

Японияда тиббий ёрдам вертолёти денгизга қулаб тушди

Япония жануби-ғарбидаги денгизга 6 апрель куни тиббий ёрдам вертолёти қулаб тушди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб Associated Press хабар берди.

Цушима оролидан Фукуока шаҳридаги шифохонага йўл олган вертолёт бортида жами олти нафар йўловчи бўлган. Алоқа узилганидан бир неча соат ўтгач, патрул кемаси вертолётни аниқлаган. Қутқарув операцияси доирасида ҳудудга иккита самолёт ва учта кема юборилган. Ҳодиса оқибатида 86 ёшли бемор, унинг 68 ёшли қариндоши ва 34 ёшли шифокор ҳалок бўлган.

Вертолётни ушлаб қолган уч киши эса ҳушида бўлган, улар гипотермиядан (совуқ қотиш) азият чеккан. Бортдаги учувчи ва механик тажрибали экани, об-ҳаво парвоз учун муаммо туғдирмагани айтилмоқда. Денгиз хавфсизлиги қўмитаси ҳолат юзасидан текширув ўтказади.

Asahi Shimbun Daily хабарига кўра, 2024 йилнинг июль ойида худди шу компания томонидан бошқариладиган вертолёт Фукуока провинциясидан экин майдонига қулаб тушган эди. Оқибатда бортдаги икки киши ҳалок бўлган

Киритилди: 12:09 07.04.2025. Ўқилди: 1349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!