Бугун 13 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

КХДР ҳарбийлари делегацияси раҳбари Москвада чўкиб кетди

КХДР ҳарбийлари делегацияси раҳбари Москвада чўкиб кетди

Эркак “Ангстрем” пляжига дам олиш учун борган, орадан бир неча соат ўтгач унинг ҳамкасблари тўполон кўтариб, полицияга мурожаат қилган. Чет эллик меҳмонни бир неча соат қидириб топа олишмаган. Эртаси куни КХДР фуқаросининг жасади сув юзига қалқиб чиққан.

Reutersʼнинг қайд этишича, вафот этган фуқаро Ким Ир Сен номидаги ҳарбий университетга раҳбарлик қилган. Ким Кум Чеол Москва ва Пёнгянг ўртасида умумқамровли стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланганидан сўнг Россияга икки давлат ўртасидаги алмашинув доирасида келган элита делегацияга раҳбарлик қилган. Ташрифнинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаяпти.

Киритилди: 23:56 16.07.2024. Ўқилди: 2443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!