Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Японияда самолёт қулади, қурбонлар бор

Японияда самолёт қулади, қурбонлар бор

Япония жануби-ғарбидаги Фукуока префектурасида кичик самолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилди.

"Ўт ўчирувчиларга маҳаллий вақт билан соат 10:45 да фавқулодда қўнғироқ келиб тушди. Тахминан 12:15 да полиция ва ўт ўчирувчилар Оита префектураси билан чегара яқинидаги тоғларни тинтув қилишди ва йўловчиларнинг жасадлари билан бирга самолёт қолдиқлари бўлиши тахмин қилинаётган нарсаларни топди", — дейилади хабарда.

Самолёт маҳаллий вақт билан тахминан 10:13 да Сага аэропортидан учиб кетди. У Осакадаги Яо аэропортига 12:43 да етиб келиши керак эди. Самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай фавқулодда сигнал узатган, шундан сўнг алоқа узилган.

Киритилди: Бугун 06:45. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!