Японияда коинотга олиб чиқувчи лифт қурилмоқда. 2012-йилдан бери Obayashi Corporation компанияси электромагнит қурилмаларга асосланган кўтариш механизмига эга минора лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Космик лифтни 2050-йилда ишга туширишмоқчи. Тахминларга кўра, шундай йўл билан юкларни космосга янада тезроқ ва самаралироқ олиб чиқиш мумкин бўлади.
Ҳозир асосий қийинчилик — лифт учун мос материал топишдир. Олимлар камида 36 000 километр узунликдаги мутлақо янги, бардошли материални ишлаб чиқишлари керак бўлади.
Ижтимоий тармоқларда аллақачон бу қандай кўринишда бўлишини тахмин қилишмоқда.