Япониянинг Thanko компанияси USB орқали қувватланадиган ва мураккаб ўрнатишни талаб қилмайдиган ихчам кондиционерни тақдим этди.
Ташқи томондан, қурилма шишага ўхшайди ва уни исталган жойга қўйиш мумкин.
Қурилманинг ичида совутгичли махсус "канистр" мавжуд. Фақат картрижни музлатгичга 20 дақиқага қўйиб олиб, сўнг кондиционерга жойлаш кифоя.
Компаниянинг таъкидлашича, кондиционер ичидаги совутгич 6 соат давомида паст ҳароратни сақлаб туради.
Кондиционер 3 та қувват режимини қўллаб-қувватлайди, фақат кабель орқали қувватланади (батареясиз) ва оғирлиги 2,5 килограммни ташкил қилади.
19 апрелдан сотувга чиққан қурилма ўзингизга ёки ҳароратни пасайтириш керак бўлган жойга йўналтирилиши мумкин.