Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Японияда 2023 йилда 21 818 та ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайд этилган

Японияда 2023 йилда 21 818 та ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайд этилган

Японияда 2023 йилда 21818 та ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, шундан 1010 таси талабалар орасида. Буни Япония миллий полиция агентлиги эълон қилган дастлабки статистик маълумотлар тасдиқлайди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилда ўз жонига қасд қилишлар сони ўтган йилга нисбатан 63 тага камайган. Шу билан бирга, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари эркаклар ўртасида 14 854 та, аёллар ўртасида 6 964 та ҳолат қайд этилган. Ўқувчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш оқибатида вафот этганлар сони 1010 нафарни ташкил этади, шундан 507 нафари бошланғич, ўрта ва лицей ўқувчилари орасида.

Маълумотларга кўра, ўз жонига қасд қилишнинг асосий учта сабаби - соғлиқ муаммолари, яшаш ва меҳнат шароитлари.

2023 йилда ўз жонига қасд қилиш статистикаси эътиборни тортди, чунки бу кўрсаткич 1980 йилдан бери энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

Киритилди: 15:50 27.01.2024. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!