Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Япония Хитойдаги элчихонаси орқали КХДРдан сунъий йўлдошни учиришдан воз кечишни талаб қилди

A A A
Япония Хитойдаги элчихонаси орқали КХДРдан сунъий йўлдошни учиришдан воз кечишни талаб қилди

Япония Пекиндаги элчихонаси орқали КХДРдан Пхеньян 4 июнгача уюштирмоқчи бўлган сунъий йўлдош учирилишидан воз кечишни талаб қилди.

Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяси маълум қилди.

Бош котиб Шимолий Кореянинг ҳаракатлари “Япония, минтақа ва жаҳон ҳамжамиятининг тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солаётганини” қайд этди.

Аввалроқ Токио АҚШ, Япония ва Жанубий Корея расмийлари КХДР сунъий йўлдоши билан ракетани учирса, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бузади, деб ҳисоблашини маълум қилган эди.

Киритилди: 08:11 27.05.2024. Ўқилди: 1016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!