Япония префектураси Сагада янги ҳарбий база очди. Бу қарор Хитойнинг ҳарбий фаолияти ортиб бораётган бир пайтда мамлакатнинг жанубий-шарқий оролларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги Япония Сухопут кучлари баёнотига асосланиб хабар берди.
Базада фавқулодда ҳолатларда махсус тезкор жавоб бўлинмаларига аскарлар ва юк ташиш учун мўлжалланган Osprey туридаги ҳарбий-ташувчи самолётлар жойлаштирилади. Ҳозиргача биринчи самолёт базада жойлаштирилган.
Режага кўра, 2025 йил август ойи ўрталарига қадар умумий 17 та самолёт ва 420 нафар ҳарбий хизматчи базага жойлаштирилади.