Япония бош вазири Фумио Кисида чоршанба куни вазирлар маҳкамаси таркибини ўзгартириб, мамлакат тарихида биринчи марта беш нафар аёл вазирни тайинлади. Шу билан бирга, бош вазир яқин вақт ичида мамлакат парламенти қуйи палатасини тарқатиб юборишни режалаштирмоқда деб хабар беради Kyodo.
Кишида бу ўзгариш ҳукумат бошқарувини кучайтириб, жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланишига умид қилмоқда.
19 вазирдан 11 нафари ўзгарди. Собиқ адлия вазири, тажрибали аёл депутат Йоко Камикава ташқи ишлар вазири этиб тайинланди.
Молия вазири Шуничи Сузуки, вазирлар маҳкамаси бош котиби Хироказу Мацуно ва саноат вазири Ясутоши Нишимура ўз ўрнида қолди. Мацуно ва Нишимура консерватив сиёсий қарашлари билан машҳур.
Вазирлар маҳкамасининг сиёсатини жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш тобора камайиб бормоқда, бу қисман аҳолининг нархларнинг ошишидан норозилиги ва иш ҳақининг оширилмаганлиги билан боғлиқ.
Япониянинг рақамли ривожланиш вазири, Жоржтаун университети битирувчиси ва собиқ ташқи ишлар вазири Таро Коно ҳам ўз ўрнини сақлаб қолди.
Минору Кихара мудофаа вазири этиб тайинланди. Вазирлар маҳкамасининг бошқа янги аъзолари орасида Соғлиқни сақлаш вазири Кейзо Такеми, Минтақавий ривожланиш вазири Шинако Цучия ва Қишлоқ хўжалиги вазири Ичиро Мияшита бор.
Чоршанба куни ЛДПга раҳбарлик қилувчи Кишида ҳам ҳукмрон партия раҳбариятини алмаштирди.