Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Япония ва Жанубий Корея етакчилари ягона фикрга келди

Япония ва Жанубий Корея етакчилари ягона фикрга келди

Япония ва Жанубий Корея етакчилари Фумио Кисида ва Юн Сок Ёль НАТО саммитидаги учрашувда альянс билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича ягона фикрга келди, деб хабар тарқатди кун чиқар мамлакат ҳукумати бош котиби Ёсимаса Хаяси.

– Мамлакатлар Европа-Атлантика ва Ҳинд-Тинч океани минтақалари хавфсизлиги ажралмас эканини таъкидлади, НАТО ва Ҳинд-Тинч окенидаги ҳамкорлар билан алоқаларни кенгайтириш зарурлиги ҳақида ягона фикрга келди, – деди Хаяси Токиода ўтказилган матбуот анжуманида. – Икки мамлакат Шимолий Кореядаги вазият ва бошқа масалалар бўйича ҳам очиқчасига фикр алмашди.

Киритилди: 12:48 12.07.2024. Ўқилди: 1031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!