Япониянинг Эхимэ ва Окаяма префектураларида ўрмон ёнғинлари содир бўлди.
Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.
"Эхимэ префектурасининг Имабари шаҳрида ўрмон ёнғини содир бўлди ва тарқалишда давом этмоқда. Шаҳар яқин атрофдаги Нагасава ҳудудидаги барча уй хўжаликларини эвакуация қилишни буюрди ва аҳолини хавфсиз жойларда қолишга чақирмоқда", - дея хабар беради ОАВ.
Маълумотларга кўра, эвакуация тартиби юзлаб одамларни қамраб олган.
Аввалроқ Жанубий Кореядаги ўрмон ёнғинлари тўрт кишининг ҳалок бўлишига олиб келгани хабар қилинганди.