Япония Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш доирасида дронларни аниқлаш тизимини беради, деди Япония бош вазири чоршанба куни.
“Укринформ”нинг nippon.com порталига таяниб хабар беришича, бош вазир Фумио Кисида Вилнюсдаги НАТО саммитида сўзлаган нутқида дронларни аниқлаш тизимини топшириш ҳақида гапирган.
Март ойида Кисида Киевга ташриф буюриб, президент Зеленскийга, хусусан, бу ҳақда хабар берди. Япония Украинага ноҳарбий ёрдам учун 30 миллион доллар ажратади.
Япония Шимолий Атлантика алянси аъзоси эмас, балки НАТОнинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорларидан биридир.
Бундан ташқари, Япония чоршанба куни яқин йиллар учун Украина хавфсизлигини таъминлаш бўйича декларация-режани имзолашни режалаштираётган "Катта еттилик" аъзосидир. Япония НАТОга кирмаган ягона G7 давлатидир.