Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Япония тарихида илк марта аёл киши бош вазир этиб тайинланди — Kyodo

Япония тарихида илк марта аёл киши бош вазир этиб тайинланди — Kyodo



Агентлик хабарига кўра, Япония парламенти яқинда ҳукмрон Либерал-демократик партия раҳбари сифатида сайланган Санаэ Такаитини мамлакатнинг янги бош вазири этиб тасдиқлади. Унинг номзодини депутатларнинг аксарияти қўллаб-қувватлади.

Консерватив қарашларга эга Такаити Япония тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди. Унинг энг муҳим вазифаларидан бири янги вазирлар маҳкамасини шакллантиришдир. Гарчи Такаити илгари мухолифатда бўлган “Ниппон исин” партияси билан коалиция келишувини тузган бўлса-да, улар парламентда мутлақ кўпчиликка эга эмас.

Киритилди: 10:34 21.10.2025. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!