Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Япония Қозоғистон ва Қирғизистон компанияларига санкция киритди

Япония Қозоғистон ва Қирғизистон компанияларига санкция киритди

Япония ҳукумати 10 январь куни Украинадаги уруш туфайли Россияга қарши қўшимча санкциялар киритишни маъқуллади. Чекловлар Қозоғистоннинг битта, Қирғизистоннинг эса иккита компаниясига ҳам таъсир қилди. Бу ҳақда Никкеа хабар берди.

Экспорт қилиниши тақиқланган товарлар рўйхатига 335 та позиция, жумладан, кран ва мототцикллар каби махсус транспорт воситалари учун двигатель қисмлари, Россиянинг саноат салоҳиятини ошириши мумкин бўлган товарлар қўшилган.

Кимёвий қурол ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган капсаицин каби кимёвий моддалар ҳам тақиқланган. Ушбу товарларни экспорт қилишни тақиқлаш 23 январдан кучга киради. Уларга Россиянинг 11 та жисмоний шахси ва 29 та ташкилоти, учта банк (СМРБанк, РФК Банк ва Тимер Банк) активларини ҳам музлатиш киради.

Активларни музлатиш Шимолий Корея фуқароси ва Грузиянинг МРБ банкига ҳам таъсир қилади. Экспортга тақиқ Россиянинг 22 та ташкилоти ва санкциялардан қочишга ёрдам берганликда гумонланаётган мамлакатларнинг 31 та ташкилотини ўз ичига олади.

Рўйхатга БАА (1), Хитой (18), Қозоғистон (1), Қирғизистон (2), Туркия (8) компаниялари киритилган. Мазкур ҳолатда чора-тадбирлар 17 январдан бошлаб жорий этилади. Ҳисоботда санкция қўлланилган ташкилотлар номи кўрсатилмаган.

Киритилди: 18:32 10.01.2025. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!