Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Япония миллионлаб хорижлик сайёҳларни эплолмаяпти

Япония миллионлаб хорижлик сайёҳларни эплолмаяпти

Европанинг айрим мамлакатлари (масалан, Испания ва Исландия) каби, Япония ҳам «кўпайиб кетган хорижий сайёҳлар» муаммосига йўлиқди.

Япония — бориб томоша қилиш учун яхши жой эканлигини сўнгги йилларда бутун дунё билиб олди, албатта, мамлакат ҳукуматининг туризмни ривожлантириш бўйича узоқ йиллик меҳнатлари натижасида ҳам бунга эришилди. Камига, яқинда иена кучсизланганидан сўнг, Япония арзон сайёҳлик йўналишига ҳам айланди. Натижада Кунчиқар юртга бутун дунёдан сайёҳлар оқиб келмоқда. 2024 йилда мамлакат 37 миллионга яқин чет эллик сайёҳни қабул қилди — қарийб битта Ўзбекистон аҳолисига тенг.

Япония миллионлаб хорижлик сайёҳларни эплолмаяпти

Бир қарашда, 120 миллион аҳоли яшовчи мамлакат учун 37 млн турист муаммо эмас.

Гап шундаки, сайёҳлар вақт ва макон бўйича тенг тақсимланмаган. Туристлар борадиган жойлар саноқли — Токио ғарби, Киотонинг эски шаҳар қисми, Фудзияма ҳамда сакура гуллайдиган пайт. Бир пайтнинг ўзида миллионлаб хорижлик сайёҳларнинг бир жойга келиши меҳмонхоналар, таксилар, жамоат транспорти ва тартиботда муаммоларни юзага келтирмоқда.

Киритилди: 16:39 19.08.2025. Ўқилди: 599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!