Япониянинг «Yomiuri Shimbun» газетаси Шимолий Кореянинг собиқ ташқи ишлар вазири Ри Ёнг Хонинг ўтган йили қатл этилиши эҳтимоли ҳақида хабар берди.
Нашрга хабардор манбаларнинг айтишича, у ўтган йилнинг ёзи ва кузи орасида қатл этилган.
Ушбу нашрга кўра, Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлигининг 4 ёки 5 нафар ходими Ри Ёнг Хо билан бир вақтда қатл этилган бўлиши мумкин.
Шунингдек, Шимолий Кореянинг Британиядаги элчихонаси билан боғлиқ баъзи ноаниқ масалалар бу қатлларга сабаб бўлиши мумкинлиги хабар қилинган.