Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Япония маликаси Микаса 101 ёшида вафот этди

Япония маликаси Микаса 101 ёшида вафот этди

Япония маликаси Микаса 101 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда Япония жамоат телевидениеси хабар берди.

Қайд этилишича, у аввал ҳаётий аъзоларининг босқичма-босқич ишламай қолиши сабабли оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Малика Микаса 2016 йилда 101 ёшида вафот этган шаҳзода Микасанинг рафиқаси эди. Ўша пайтда у Япония императорлари оиласининг энг кекса аъзоси эди. Шаҳзода Микаса Япониянинг собиқ императори Акихитонинг амакиси эди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида у отлиқ қўшинда хизмат қилган ва босиб олинган Хитойдаги жангларда қатнашган қўшинлар сафида бўлган. Таслим бўлганидан кейин у ўзини тадқиқотга бағишлади, Қадимги Миср тарихини ўрганди ва спортчи ва жамоат арбоби сифатида танилди. Шаҳзода ва малика Микаса 1941 йилда турмуш қуришганди.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!