Япония маликаси Юрико Микаса 101 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда NHK канали хабар берди.
Юрико ҳозирги император Нарухитонинг бобоси император Хирохитонинг укаси шаҳзода Такахитонинг беваси эди.
Малика Юрико шу йилнинг 3 март куни Токионинг Чуо-ку шаҳридаги Авлиё Лука халқаро касалхонасига мия инфаркти ва аспирацион пневмония туфайли ётқизилган эди.
Бундан ташқари, у енгил пневмония аломатлари пайдо бўлганлиги сабабли, август ойининг ўрталаридан сентябр ойининг бошигача яна уч ҳафта давомида реанимация бўлимида даволанган.
Шундан сўнг унинг аҳволи ёмонлашди ва Император уй хўжалиги агентлиги маълумотларига кўра, малика бугун, 15 ноябр куни вафот этди.