Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

Япония ҳукумати бугун, 11 сентябрь куни тўлиқ таркибда истеъфога чиқди.

Бош вазир Синдзо Абэ маҳкамаси аъзоларидан истеъфо ҳақидаги билдиргини қабул қилиб олди. Бунга партиянинг парламент юқори палатаси сайловларидаги ғалабасидан сўнг ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар ва октябрь ойида истеъмол солиғини 10 фоизга ошириш режалаштирилгани сабаб бўлди.

Ўтган йилнинг октябрида ҳукуматдаги ўзгаришлар давомида кўплаб вазирлар ўз лавозимини сақлаб қолган бўлса, эндиликда фақат ҳукумат бош котиби Ёсиҳидэ Суга ва молия вазири Таро Асо ўз жойида қолади, холос. 13 киши эса биринчи марта Вазирлар Маҳкамасига киришади.

Бугун куннинг иккинчи ярмида ҳукуматнинг янги таркиби эълон қилинади. Шундан сўнг янги маҳкамани император томонидан тасдиқлаш маросими бўлиб ўтади ва у расман шаклланган ҳисобланади.

Киритилди: 12:53 11.09.2019. Ўқилди: 2070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!