Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Япония бош вазири Санаэ Такаичи 23 январдан бошлаб парламент тарқатилиши, 8 февралда муддатидан аввалги сайловлар ўтказилишини маълум қилди. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Такаичи шу йўл билан ҳукмрон Либерал-демократик партиянинг (ЛДП) позициясини мустаҳкамлаб, ўзининг кенг кўламли сиёсий дастурини илгари суришни кўзламоқда. Мутахассислар эса муддатидан аввалги сайловлар ўтказиш қарори муайян хатарлар билан боғлиқ эканидан огоҳлантирмоқда.
"Халқ мамлакатни бошқаришни менга ишониб топширишига амин бўлишим керак. Японияда фуқаролар бош вазирни тўғридан-тўғри сайлай олмайди. Бироқ парламент қуйи палатасига сайловлар ҳукуматни белгиловчи сайловлар деб аталади. Агар Либерал-демократик партия ва Японияни янгилаш партияси ўринларнинг кўпчилигини қўлга киритса, мен бош вазир бўламан", — деди Такаичи.