Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Япония бош вазири “кутилмаган вазиятларга” тайёрланишни буюрди

A A A
Япония бош вазири “кутилмаган вазиятларга” тайёрланишни буюрди

Япония бош вазири Фумио Кисида бир қатор идораларга КХДР томонидан ракета учирилганидан кейин “кутилмаган вазиятларга” тайёрланишни буюрди.

“ТАСС”нинг Киодо агентлигига таяниб хабар беришича, Япония бош вазири учта фармойиш чиқарган: минтақада навигация ва фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини вазиятнинг ривожланиши ҳақида тезкор маълумот билан таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш.

Аввалроқ Yonhap агентлиги Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб, КХДР баллистик ракетасини Япония денгизи томон учиргани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 09:23 25.09.2022. Ўқилди: 2226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!