Янгийўл шаҳрида ўтказилган рейдда 121 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди.
Табиатга етказилган зарар қарийб 1,68 млрд сўмни ташкил этган. Ҳолат Лаззат МФЙда С.Б. МЧЖ томонидан содир этилган — дарахтлар махсус техника билан қўпориб ташланган.
📄 Материаллар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.