Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Янгиқўрғонда МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди

Янгиқўрғонда МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.F.” МЧЖ раҳбари Н.М. ва “A.” МЧЖнинг Наманган филиали сотув бўлими собиқ менежери Г.И. дори воситаларини нақд пулга сотишдан тушган 6,7 млрд сўмни назорат касса машинасидан ўтказмасдан “B.F.” МЧЖни тўловга қобилиятсизлигини қасддан юзага келтирганликлари, шунингдек “A.” МЧЖ ва бошқа МЧЖларга 3,4 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 181-1-моддаси (қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:37 02.04.2024. Ўқилди: 641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!