Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Янгиҳаёт туманида ўзганинг хонадонини мерос сифатида расмийлаштириб олган шахслар аниқланди

Янгиҳаёт туманида ўзганинг хонадонини мерос сифатида расмийлаштириб олган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Т.К., В.Ш. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро И.К.га тегишли хонадонни гўёки вафот этган отаси Т.К.га тегишли эканлиги ҳақидаги сохта ҳужжатларни тайёрлаб, ушбу хонадонни ўзларига мерос сифатида расмийлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:06 06.07.2024. Ўқилди: 565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!