Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Янгибозор туманида ўсимлик қолдиқлари бир жойга тўплаб ёқиб юборган ҳуқуқбузарга 1 миллион 125 минг сўм жарима белгиланди

Янгибозор туманида ўсимлик қолдиқлари бир жойга тўплаб ёқиб юборган ҳуқуқбузарга 1 миллион 125 минг сўм жарима белгиланди

Хоразм вилояти прокуратураси ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Янгибозор туман бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Р.О томонидан ўсимлик қолдиқлари бир жойга тўплаб ёқиб юборганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари яъни 1 миллион 125 минг сўм жарима белгиланди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 62-модда

Киритилди: 01:42 14.01.2025. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!