Янги иммиграция қонунларига кўра, Янги Зеландия Исроил фуқароларидан виза олишда уларнинг ҳарбий хизматлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этишни талаб қилмоқда.
Times of Israel хабарига кўра, 18 ёшдан катта бўлган Исроил фуқаролари, Янги Зеландияга туристик виза олиш учун мурожаат қилганда, энди Исроил армиясида хизмат қилганликлари ёки заҳира ҳолатида эканликларини сўрашади.
Агар Исроил фуқаролари армияда хизмат қилганликларини айтса, улардан хизмат даври ва жойлари, шунингдек, «ҳарбий жиноятларга алоқадор бўлганликлари» ҳақида сўралади.
Иккинчи анкета эса, улар махсус хизматлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки инсон ҳуқуқларини бузишга алоқадор гуруҳлар билан алоқада бўлганлигини сўрайди.
Агар ҳарбий хизматлари ҳақида хавфсизлик сабаблари билан маълумот бермаганлар бўлса, виза олиш имкониятига эга бўлмайдилар.
Ҳозирга қадар, Исроилнинг Фаластин ҳудудларига ҳужумларида иштирок этган камида бир Исроил фуқароси мамлакатга киритилмаган.
Янги Зеландия иммиграция бўлими (ИНЗ) томонидан чиқарилган баёнотда, Исроил фуқароларининг Фаластинга ҳужумларда иштирок этиши уларнинг мамлакатга киришига автоматик тақиқ қўймайди.