Янги Зеландия ҳукумати Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатини террорчи ташкилот деб тан олди.
Бу ҳақда RNZ радиостансияси маълум қилди.
Бош вазир Кристофер Лаксон ҳукумат Ҳизбуллоҳни террорчилар рўйхатига киритиш учун барча керакли далилларга эга эканлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, барча зарур қонуний тартиб-қоидаларга риоя қилинди.