Янги Зеландия Ғазога инсонпарварлик ёрдами учун Жаҳон озиқ-овқат дастури ва UNICEFга қўшимча 5 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда душанба куни мамлакат ташқи ишлар вазири Уинстон Питерс баёнот берди.
«Янги Зеландия Жаҳон озиқ-овқат дастури ва UNICEFга фавқулодда озиқ-овқат, санитария ва соғлиқни сақлаш ёрдами учун яна 5 миллион доллар ажратади, бу эса Янги Зеландиянинг Исроил ва ХАМАС ўртасидаги можародан жабрланганларга жами инсонпарварлик ёрдамини 22 миллион долларга етказади», дейилади хабарда Петерснинг Х ижтимоий медиа сайтида.