Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
Axios нашрига кўра, АҚШ ва Украина келишувнинг деярли барча шартлари, жумладан хавфсизлик кафолатлари бўйича келишиб олган.
Украинанинг юқори мартабали расмийсига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп якшанба куни Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашади. Ушбу учрашувнинг ўтказилиши Трампнинг тинчлик режаси бўйича музокараларда сезиларли тараққиётга эришилганидан далолат беради.
Аввалроқ, Зеленский яқин кунларда Трамп билан учрашишини, урушни тугатиш масаласини муҳокама қилишини айтган эди.
“Бир кунимизни ҳам бой бермаймиз. Президент Трамп билан яқин орада учрашишга келишиб олдик. Янги йилгача кўп нарса ҳал бўлиши мумкин”, деди Украина раҳбари.