Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Янги йил байрами сабабли ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Янги йил байрами сабабли ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️ 28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони (https://lex.uz/ru/docs/6704048) асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба — Янги йил байрами, дам олиш куни;

❗️14 декабрь (шанба) — иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!