Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Вадим Абрамов шогирдлари саралаш ўйинларининг 2-босқичида қолиб кетишди. «Газета.uz» Twitter фойдаланувчиларининг ушбу ҳолат юзасидан билдирган айрим фикр-мулоҳазаларини тақдим этади.
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқич сўнгги ўйинида Саудия Арабистонига имкониятни бой берди. Шу тариқа Ўзбекистон Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди.
Мазкур ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда, жумладан Twitter тармоғида турли фикр-мулоҳазалар билдирилди. «Газета.uz» уларнинг айримларини тўплади.
Ўзбекистон терма жамоаси авваллари ҳеч қачон саралашнинг 2-босқичида қолиб кетмаган эди. Бу сафарги ҳолат эса ўзига хос антирекорд бўлди:
Кстати, Янги Ўзбекистоннинг мутлақо янги натижаси бўлди. Тарихда бўлмаган
— ™ (@murodov_) June 15, 2021
Юқоридаги твитнинг бироз бошқачароғи:
Эски Ўзбекистонда ҳеч бўмаса сўнги босқичга чиқардик
— Navruzbek (@navik_21) June 15, 2021
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича:
Саудларни ҳалоли бўсин. Зўр ўйнашди, ёрворишди. 3-0 га ютаётгандаям томоғидан томири кўриниб бақириб юрган мураббийигаям маладес. Биз ошга қарайлик, совумасин.
— Alimoff (@Iplosello) June 15, 2021
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг энг яхши 2-ўринни қўлга киритган терма жамоалар ичида 7-ўринни эгаллади. Улар Уммон, Ироқ, Ветнам, Хитой, Ливан ҳамда Тожикистондан кейинги ўринга эга чиқди. Шу тариқа Ўзбекистон Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди.