Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Янги Ўзбекистон" боғида судьялар ўртасида илк маротаба марафон бўлиб ўтди

"Янги Ўзбекистон" боғида судьялар ўртасида илк маротаба марафон бўлиб ўтди

Бугун “Янги Ўзбекистон” боғида судьялар ҳамжамияти вакиллари ўртасида “Адолат сари” шиори остида илк маротаба ташкил этилган оммавий югуриш марафони ўтказилди.

1 000 нафарга яқин иштирокчини ўзида жамлаган бу мусобақада Олий суд, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти судлари судьялари, ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда Судьялар ассоциацияси ва “Aдолат” социал - демократик партияси аъзолари ўзаро беллашдилар.

ProRun ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу спорт тадбири Давлатимиз раҳбарининг жисмоний ва руҳий саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор чора-тадбирларни белгилаб берган 2025 йил 19 июндаги “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этди.

Спорт билан мунтазам шуғулланиш, жисмоний машқлар бажариш, ҳаракатли турмуш тарзини олиб бориш — буларнинг барчаси иш унумдорлигини оширишга, касалланишлар сонини камайтиришга ва умуман ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Югуриш марафонининг очилиш маросимида таъкидланганидек, бугунги кунда судья ва суд ходимлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш ҳамда дам олишлари ва соғлиғини тиклашлари учун барча имкониятлар сафарбар қилинмоқда. Жамоалар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спорт турларига қизиқишни кўчайтириш бўйича ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Айнан шундай амалий чораларнинг узвий давоми бўлган бугунги спорт байрами иштирокчилари 1 ва 3 километрлик масофаларга югуриш бўйича ўзаро беллашдилар.

Марра чизиғи сари дадил интилган иштирокчиларни ҳиссий ёрдам масканлари навбатма навбат кутиб олди. Карнай-сурнайчилар ва барабанчилар марафончиларни кўтаринки кайфиятда олқишлаб, қўллаб-қувватладилар. Таниқли хонандаларнинг мароқли куй ва қўшиқлари мусобақага кўтаринки кайфият бағишлади.

Чинакам беллашувга айланган югуриш баҳсларида тантанали марра чизиғини заб этган, ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга медал ва совғалар топширилди. Марафон том маънода судьялар ҳамжамияти ва суд ходимларининг спорт ва адолат қадриятлари атрофидаги бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги рамзига айланди.

Киритилди: 18:15 25.10.2025. Ўқилди: 516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!