Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Янги Ўзбекистон боғи атрофида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

Янги Ўзбекистон боғи атрофида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

Жорий йилнинг ноябр–декабр ойлари давомида Янги Ўзбекистон «Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг республика финал (учинчи) босқичи – «Президент Олимпиадаси» мусобақалари ўтказилади. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги маълум қилди. Қайд этилишича, мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 24 ноябрдан 4 декабрга қадар қуйидаги йўналишларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади: •Янги Ўзбекистон кўчасидан янги меҳмонхоналар томон ҳаракатланиш («Янги Ўзбекистон боғи» чегараси бўйлаб); •Миллий боғ кўчасидан янги меҳмонхоналарга ҳаракатланиш. Қайд этилишича, ушбу чекловлар фақат оддий автотранспорт воситаларига тааллуқли бўлиб, махсус автоуловлар (тез ёрдам, ўт ўчириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳ.к.) учун мустасно ҳисобланади. Ташкилотчилар йўллардаги вақтинча ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраб, мусобақа иштирокчиларига омад ва ғалаба тилаган.

Киритилди: Бугун 15:49. Ўқилди: 217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!