My.maktab.uz платформаси орқали 2023-2024 ўқув йилида 1-синфга онлайн қабул қилинган ўқувчилар ҳақида бошланғич статистикалар эълон қилинди.
Жорий йил 15 август ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида 42 минг 353 нафар ўқувчи, Фарғона вилоятида 13 минг 163 нафар, Тошкент вилоятида 12 минг 486 нафар ўқувчи қабул қилинган. Энг кам қабул эса Сирдарё вилоятида эканини кўриш мумкин - 2 минг 873 нафар ўқувчи қабул қилинган.