Ўзбекистон 4G мобиль алоқа тизими бўйича охирги ўринни эгаллади. Бу ҳақда "Opensignal" манбаси ўз ҳисоботида маълум қилди. Натижаларга кўра, Ўзбекистонда абонентлар 49,9 фоиз ҳолатда 4G га улана олишади.
Бу борада биринчи ўринни Жанубий Корея эгаллади (97,5%), иккинчи ўрин эса Японияга насиб этди (96,3%). Учликни Норвегия тугатиб берди (95,5%).
Ўзбекистон 4G га уланиш борасида 50 фоиздан кам кўрсаткич қайд этган ягона мамлакат бўлди. Биздаги натижа ҳатто Ироқ, Нигерия ва Эквадорникидан ҳам ёмонроқ.