Ўзбекистон БМТнинг йиллик бахт рейтингида Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб 42-ўринни эгаллади.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон бахт ҳиссини туйиш даражаси бўйича қўшниларидан анча олдинда. Қайд этилишича, рейтингда Қозоғистон 45-ўринни, Қирғизистон 67, Тожикистон 78, Туркманистон 97-ўринни эгаллаган. 149 давлат рўйхатида Aфғонистон охирги ўринни эгаллади.
Собиқ иттифоқ давлатлари орасида Литва ва Эстония энг юқори рейтингга эга. Россия 76-ўринда.
Бу индекс фаровонлик, аҳоли жон бошига ЯИМ, умр кўриш давомийлиги ва ўлим даражаси, хавфсизлик, фуқаролик эркинликлари, барқарорлик ва коррупция даражаси каби кўрсаткичларни ҳисобга олади.
Бундан ташқари, ушбу рейтингда CОВИД-19 пандемиясининг инсон фаровонлигига таъсири ҳам кўриб чиқилган. Шу билан бирга, пандемиянинг ўлим даражаси, ишсизлик, ҳиссий ҳолат ва бошқа оқибатлари баҳоланди.