Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Янги рейтинг: Қозоғистон 50, Тожикистон 125-ўринда. Ўзбекистон эса...

Янги рейтинг: Қозоғистон 50, Тожикистон 125-ўринда. Ўзбекистон эса...

БМТ Тараққиёт дастури навбатдаги Инсон тараққиёти индексини эълон қилди. Мазкур рейтингни тузишда мамлакатлардаги ўртача умр давомийлиги, саводхонлик ва ҳаёт даражасига асосланилган.

Инсон тараққиёти индекси турли мамлакатлар ва минтақаларда ҳаёт даражасини қиёсловчи ўлчов воситаси ҳисобланади.

Бу йилги рейтингда илк уч ўринни Норвегия, Швейцария ва Ирландия эгаллади. Ҳаёт даражаси энг ёмон деб топилган уч мамлакат Чад, Марказий Африка Республикаси ва Нигер бўлди.

Ўзбекистонга эса Туркманистон билан битта – 108-ўрин раво кўрилди. Қолган қўшни давлатларнинг ўринлари қуйидагича: Қозоғистон – 50, Қирғизистон – 122, Тожикистон – 125, Афғонистон – 170.  

Киритилди: 16:42 10.12.2019. Ўқилди: 5942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!