Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Янги қонун: энди кексаларга ҳурматсизлик кўрсатганлар жазога тортилади

Янги қонун: энди кексаларга ҳурматсизлик кўрсатганлар жазога тортилади

БАА Федерал миллий кенгаши 60 ёш ва ундан катталарни ҳимоялаш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Russian Emirates нашри ҳабар бермоқда.

Қонунда кексалар ҳуқуқларини ҳимоялашни кузатадиган махсус гуруҳ тузилиши кўзда тутилган.

Айни пайт БААда 60 ёшдан ошган 24 мингдан зиёд фуқаро бор. Қонунга биноан уларнинг ҳуқуқларини бузганларга жазо тайинланади. Масалан, ижтимоий хизмат ходими ўз ишига масъулиятсизлик қилиши оқибатида кекса киши жароҳат олса, ўша ходим 10 мингдан 20 минг дирҳамгача жаримага тортилиши ёки озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Бундан ташқари, кексалар ўз ҳуқуқлари бузилгани ҳақида хабар беришлари учун махсус телефон линияси ташкил этилади.

Киритилди: 14:51 24.05.2019. Ўқилди: 2031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!