“Барселона” яқинда “Бордо” клубидан Малком исмли футболчини харид қилди.
Таъкидлаш керакки, бу футболчи ҳали у қадар ёрқин порлаб улгурмаганди. Шу боис кўпчилик мухлислар Каталония клубининг мазкур харидини унчалик ҳам тушунишмади. Бироқ ҳозирданоқ Малкомни “янги Месси” дея аташмоқда. Чиндан ҳам футболчи билан яқиндан танишиш жараёнида амин бўлдикки, “Барселона” раҳбарияти хато қилмаган. Бу фикрга қуйидаги голларни кўриб амин бўлишингиз мумкин.