Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Янги фармон: Ижтимоий реестр орқали нафақа ва ёрдамлар — ким ва қандай тартибда олади

Янги фармон: Ижтимоий реестр орқали нафақа ва ёрдамлар — ким ва қандай тартибда олади

2026 йилдан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими янгича форматда ишлайди: оилалар ягона реестр асосида баҳоланиб, нафақа ва ёрдамлар автоматик ва аниқ мезонлар бўйича тайинланади.

2026 йил 1 февралдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва Камбағал оилалар реестри асосида ягона Ижтимоий реестр юритилади ва унда оилалар ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилади.

Бу тартиб ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган Президент фармонида кўрсатиб ўтилган.

Фармонга мувофиқ, Ижтимоий реестр “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида шакллантирилади.

Шунга мувофиқ, бундай оилалар қуйидаги тоифаларга ажратилади:

“Давлат таъминотидаги оила” — агар оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз бўлиб, киши бошига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларидан кам бўлса;

“Камбағал оила” — меҳнатга лаёқатли аъзолари мавжуд бўлган, бироқ уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган оилалар;

“Камбағаллик чегарасидаги оила” — оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,5 бараваригача бўлган ҳолатлар.

Давлат таъминотидаги оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам уларнинг бандлигига қарамасдан, автоматик тарзда тўлаб борилади. Камбағал оилаларга нафақа 6 ойга тайинланади ва меҳнатга лаёқатли аъзоларнинг расмий иш билан таъминланиши талаб қилинади.
Камбағаллик чегарасидаги оилаларга эса ёрдам 6 ой давомида тўланади, даромад ошган сари нафақа миқдори 75 ёки 50 фоизгача камайиб боради.

Шунингдек, давлат таъминотидаги оилалар учун қўшимча ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади. Уларга:

уйига қуёш панеллари ўрнатиш учун субсидия,

тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Ижтимоий реестрга киритиш ёки ундан чиқариш бўйича келишмовчиликларни ҳал қилиш учун 2026 йил 1 февралдан туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида апелляция кенгашлари ташкил этилади. Улар мустақил фаолият юритиб, қарорларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.

Киритилди: Бугун 13:54. Ўқилди: 309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!