Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

«Yandex.Taxi» ҳайдовчиларга чет элликлар билан мулоқот қилишда ёрдам беради

A A A
«Yandex.Taxi» ҳайдовчиларга чет элликлар билан мулоқот қилишда ёрдам беради

«Yandex.Taxi» онлайн-автомобил хизматидан фойдаланишда автоматик таржимон пайдо бўлди. Чет эллик йўловчига қўнғироқ қилиш ўрнига, ҳайдовчилар суҳбатни ёзиш орқали бориладиган манзилни билиб олишлари мумкин бўлади.

«Yandex.Taxi» хорижий тилдан она тилига автоматик равишда хабарларни таржима қилади. Бунда ҳайдовчи томонидан махсус ҳаракатлар қилинмайди. Янги хусусият 95 тилда ишлар экан.

«Yandex.Taxi»  га қўшимча равишда таржимон «Тахиметер» га киритилади – бу ҳайдовчилар учун буюртмаларнинг бажарилишини кузатиш имконини берадиган дастурдир. Функсия «Яндекс» хизмати фаолият юритадиган барча шаҳарлар ва мамлакатларда мавжуд.

Дастур автоматик равишда таржима тилини белгилайди. Ҳайдовчилар матнни қўлда киритишлари мумкин, ёки йўлдан чалғитмаслик учун уни овоз билан ёзишлари мумкин.

Таржимоннинг ишга туширилиши Жаҳон Кубогининг бошланишига тўғри келди, шунинг учун чет эллик мухлисларга автомобилни чақириш осонроқ бўлади.

Manba: fazo.tv

Киритилди: 13:27 21.06.2018. Ўқилди: 1725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!