Бир гуруҳ эркаклар аёлни қип-яланғоч қилишди ва унинг ортидан таъқиб этиб, ўласи қилиб калтаклашди. Ҳодиса Ҳиндистоннинг Бехар штатида содир бўлди, дея хабар берди “news.bigmir.net” нашри.
Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи барча эркаклар 19 ёшли қишлоқдошининг ўлимида гумон қилинаётган аёлнинг устидан самосуд ўтказишди, аёнинг кийимларини ечиб ташлашди ва қишлоқдан бошлаб катта шаҳаргача ортидан таъқиб қилиб боришди. Бу ҳам етмагандек, уни ўласи қилиб дўппослашди.
Полиция оломонни ушбу ҳолат тасвирланган видео интернетда тарқалиб кетганидан кейин тарқатишга муваффақ бўлди. Аёл эса оғир ҳолатда касалхонага ётқизилган.