Ғазодаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги шанба куни “Буюк қайтиш” норозилик акциясидаги иштироки чоғида Исроил ўқидан яраланган фаластинлик йигит шаҳид бўлганини эълон қилди.
Вазирлик берган баёнотга кўра, 15 ёшли бола Муоз Суварийнинг ўлимига қорнидан олинган жароҳат сабаб бўлган.
Бу билан жорий йил март ойи охиридан буён давом этаётган “Буюк қайтиш” норозилик акциясида шаҳид бўлган фаластинликлар сони 157 кишига етди. Турли даражада жароҳатланганлар эса 17 мингдан ошган.
Manba: azon.uz
