Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Яна 10 нафар: Самарқандда 1 яшар бола коронавирусни енгди

A A A
Яна 10 нафар: Самарқандда 1 яшар бола коронавирусни енгди

Самарқанд вилоятида 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (5 нафари Оқдарё туманидан, 3 нафари  Самарқанд шаҳридан, 2 нафари Тойлоқ туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 5 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 33 ёшда, ёши кичиги эса 2019 йилда туғилган.

Вилоятда шу пайтга қадар 144 нафар бемор бутунлай соғайган бўлса, эндиликда 154 нафар фуқаро касалликдан бутунлай  фориғ бўлди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2168 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 14:10 16.05.2020. Ўқилди: 2874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!