Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Яманлик ҳутийлар Исроил мудофаа кучлари инфратузилмасига ҳужум қилди

Яманлик ҳутийлар Исроил мудофаа кучлари инфратузилмасига ҳужум қилди

Яманнинг "Ансор Аллоҳ" исёнчи ҳаракатининг ҳутийлари Тель-Авивдаги Исроил мудофаа кучлари инфратузилмасига ҳужум қилди.

Бу ҳақда исёнчилар тузган қуролли кучлар вакили Яҳё Сариянинг "Телеграм" каналида эълон қилинган баёнотида айтилган.

Матнга кўра, кун давомида Исроил ҳудудига "Фаластин-2" типидаги бир нечта гипертовушли баллистик ракеталар учирилган. Таъкидланишича, барча снарядлар ўз нишонларига етиб борган.

"Операция Эрон қуролли кучлари билан келишилган ҳолда амалга оширилди", — дейилади хабарда.

Киритилди: 11:25 15.06.2025. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!