Ямандаги ҳусийларга қарши операция Дональд Трамп маъмуриятининг Эронга максимал босим ўтказиш стратегиясининг бошланиши холос.
Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Бу кучли сигнал ва аввалги маъмурият сиёсатидан тубдан воз кечиш. Ҳусийлар ва Эрон бу фақат бошланиши эканлигини тушунишлари керак. Биз глобал савдони секинлаштирадиган ва инфляция босимини оширадиган навигация эркинлигини блокировка қилишга йўл қўймаймиз. Икки ҳафта олдин Трамп Эронга қарши максимал босим стратегиясини эълон қилди, унинг мақсади Эрон нефть экспортини нолга туширишдир", - деди у.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Қуролли кучларига Ямандаги ҳусийларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашни буюрган эди. Унинг таъкидлашича, ҳарбийлар "ҳозирда" террорчилар базалари, уларнинг етакчилари ва ракетага қарши мудофаа тизимларига ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда. Ушбу ҳужумлар натижасида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 101 киши яраланди.