Яманнинг "Ансор Аллоҳ" исёнчи ҳаракатининг ҳутийлари Исроил армияси Ғазо секторидаги операциясини тўхтатмагунча, Исроил ҳудудига зарба беришни давом эттириш ниятида.
Бу ҳақда яманлик исёнчилар томонидан тузилган ҳукумат баёнотида айтилади.
"Исроил душмани Ғазо секторида геноцид содир этаётганини шунчаки кузата олмаймиз ва умматимиз шаънини оёқ ости қилишига кўз юма олмаймиз. Ҳарбий амалиётлар давом этади, Яманнинг Фаластинга бўлган ёрдами тажовуз тўхтатилмагунича ва Ғазодаги блокада олиб ташланмагунча тўхтамайди".