Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Яман қуролли кучлари Исроилнинг 4 муҳим объектига зарба берди

Яман қуролли кучлари Исроилнинг 4 муҳим объектига зарба берди

Яман қуролли кучлари дрон амалиётлари орқали Исроил режимига тегишли тўртта муҳим объектини нишонга олди.

Яман қуролли кучлари матбуот котиби Яҳё Сарее маълум қилишича, дронлар бўлими олти дрон ёрдамида Хайфа, Негев, Ум ал-Рашраш (Эйлат) ва Беэр-Шева ҳудудларида жойлашган муҳим объектларга тўртта ҳарбий операция амалга оширган.

Баянномада таъкидланишича, ушбу амалиётлар ўз олдига қўйилган мақсадларга муваффақиятли эришган.

Сареега кўра, сионистик режимнинг оммавий қирғинлар, очлик ва аҳолини мажбурий кўчириш орқали Фаластин масаласини йўқ қилиш режаси давом этса, бу барча араб ва исломий мамлакатлар учун жиддий хавф туғдиради. Унинг сўзларига кўра, Фаластин масаласининг йўқотилиши бошқа миллат ва давлатларга тажовуз учун замин яратади. Шу боис, у араб ва ислом мамлакатларини Ғазодаги муқоваматни умматнинг илк ҳимоя чизиғи сифатида қўллаб-қувватлашга чақирган.

Баяннома сўнггида ёрдам амалиётлари тажовуз тўхтаб, Ғазо секторидаги қамал бекор қилингунига қадар давом этиши қайд этилган.

Киритилди: 18:26 13.08.2025. Ўқилди: 799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!