Британия Ҳарбий-денгиз кучларининг Денгиз савдо операциялари бошқармаси (UKMTO) Яманнинг Ходейда портидан 70 денгиз мили жануби-ғарбда содир бўлган ва савдо кемасига зарар етган воқеа ҳақида маълумот олди. UKMTO ҳутийларнинг ҳужумлари ва провокациялари эҳтимоли юқорилиги сабабли кемаларни Яман қирғоқлари яқинидан ўтишда эҳтиёт бўлишга чақиради. Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳутийлар 2023 йил ноябрида Хамаснинг Исроилга қарши урушига қўшилаётганини эълон қилди ва Яман қирғоқлари яқинида савдо кемаларига зарба бера бошлади. Ушбу ҳаракатлар Сувайш канали орқали транспорт оқимининг пасайишига олиб келди.