Исроил ҳарбийлари Ямандан яҳудий давлати томон янги ракета учирилганини қайд этди.
Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, битта ракета учирилган ва Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари уни тутиб олган.
Қайд этилишича, мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида ҳаво ҳужуми сиреналари янграган.
Ҳусийларнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракатининг навбатдаги ракета ҳужумидан сўнг, яҳудий давлати мудофаа вазири Исраэль Кац Исроил Яманга янги зарбалар бериш ниятида эканини айтди.